Линклар

Қирғизистон янги парламенти жума куни мажлис қилади


Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 1 ноябр куни сайлов расмий натижаларини эълон қилди.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 1 ноябр куни сайлов расмий натижаларини эълон қилди.

Президент Роза Ўтунбаева ўз видеоблогида мамлакатнинг янги парламенти жума куни илк йиғилишини ўтказишини маълум қилди.

Ўша куни президент парламент аъзоларини ўз дастури билан таништиришни режаламоқда.

1 ноябр куни Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 10 октябр куни ўтган парламент сайлови якуний натижаларини эълон қилди. Унга кўра, дасталабки натижаларда парламентга қабул қилиниши тахмин қилинган 5 партия сайловдан ўтган.

Булар “Ата-Журт”, Социал-демократлар партияси, “Республика”, “Ар-Намис” ва “Ата-мекен” партияларидир.
XS
SM
MD
LG