Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:09

Бугун АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар бўлади


АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар тўрт йилда бир бўладиган президентлик сайловлари ўртасида ўтказилади ва унда Намояндалар палатасининг барча вакиллари ҳамда 100 аъзолик Сенатнинг 37 аъзоси сайланади.

Бундан ташқари, бугун 37 та штат аҳолиси губеранаторларга ҳам овоз беради.

Сайлов олдидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, мамлакатда иқтисодий ўсишдаги сустлик ва ишсизликнинг ортишидан қониқмаган сайловчилар президент Барак Обама етакчилигидаги Демократлар партияси номзодларига қарши овоз бериши мумкин.

Республикачилар партиясининг Намояндалар палатасида ҳозир демократлар эгаллаб турган кўпчилик ўринларни олиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Республикачилар Намояндалар палатасини ўз назоратига олиши учун 39 та, Сенатни назоратга олиш учун эса 10 ўринга эга бўлиши керак.
XS
SM
MD
LG