Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:56

Британия ва Франция янги мудофаа келишуви имзолади


Британия Бош вазири Дэвид Камерон ва Франция президенти Николя Саркозилар бугун Лондонда учрашиб, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликка оид янги келишувни имзолади.

Келишувга мувофиқ бу икки давлат бундан буён ядровий қурол ишлаб чиқариш дастурини ривожлантириш ва синовдан ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилади.

Европа Иттифоқи, НАТО ва БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлган бу икки давлат ўртасида имзоланажак янги келишув мислсиз, деб баҳоланмоқда.

Франция президенти маъмуриятининг маълум қилишича, икки давлат ҳамкорлик доирасида ўз ҳудудида биттадан марказ бунёд қилади.

Шунингдек, Лондон учрашувда икки давлат раҳбарлари бир неча минг ҳарбийдан иборат бўладиган экспедицион ҳарбий кучлар такшил қилиш ва зарурат бўлганда, икки давлат бир-бирининг ҳарбий ҳаво кучларидан фойдаланиш тўғрисида ҳам келишувга эиршган.
XS
SM
MD
LG