Линклар

Қизилқияда милиционерларга ҳужум қилганлар қидирилмоқда


Қирғиз милиционерларини ўлдирганларнинг Ўзбекистон ҳудудига ўтгани гумонланмоқда.

Қирғиз милиционерларини ўлдирганларнинг Ўзбекистон ҳудудига ўтгани гумонланмоқда.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Озодликка маълум қилишича¸ Қизилқияда милиционерлар тезкор гуруҳига ҳужум қилганликда гумон қилинаётганлардан бири қўлга олинган.

Бу хабарни “Озодлик”ка Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Раҳматилло Аҳмедов айтди:

- Тезкор қидирув тадбирлари давом этмоқда. Гумон қилинаётганлар бор. Милицонерларга ҳужум қилганларнинг автомашинаси тахминан аниқланди. Аниқ шу машинада ҳужум қилинганлиги ҳали охиригача аниқланмаган, деди Раҳматилло Аҳмедов.

Аниқланишича, 27 октябр куни кечки соат 9.30да Қизилқия шаҳрида Ўш-Исфана автойўлида милиция ходимлари шубҳали кўринган “Тико” автомашинасини тўхтатган. Машинадаги йўловчиларнинг ҳужжати текширилаётган пайтда, йўловчилар милиция ходимларига қарата ўқ отган.

Воқеа жойида икки милиция ходими ҳалок бўлган¸ яна бири тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Қирғизистон матбуотига кўра, милиционерларга ҳужум қилганларнинг бири - “Тико” автомашинаси эгаси Баҳром Шамсуддинов Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетмоқчи бўлган пайти қўлга олинган.

Маҳаллий матбуотга кўра, тахминан яна уч нафар гумондор Ўзбекистон томонига ўтиб кетган.

Қирғиз матбуотидаги бу маълумотларни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Раҳматилло Аҳмедов тасдиқламади.

Айни пайтда Қизилқия прокуратураси бу воқеа юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 340-моддаси бўйича жиноий иш очганлиги маълум.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳозирча бу воқеага муносабат билдирмади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG