Линклар

logo-print

Туркманистон МО Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига қўшилди


Туркманистон ва Покистон Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлди.

Бу ҳақда Бишкекда ўтган телеанжуман чоғида Осиё Тараққиёт банки расмийси Хуан Миранданинг маълум қилишича, 31 окятбрдан 2 ноябрга қадар Филиппинда ўтган тўққизинчи вазирлар учрашуви чоғида шундай қарор қабул қилинган.

Хуан Мирандага кўра, бу учрашувларда аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликда муҳим бўлган транспорт коммуникацияси масалалари муҳокама қилинган.

Кейинги йилда бу ташкилот тузилганига 10 йил тўлади.

Шу вақтга қадар бу ташкилотга 8 та давлат: Афғонистон, Озарбойжон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, 6 та халқаро ташкилот аъзодир.
XS
SM
MD
LG