Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:03

Қирғизистон Олий суди Алишер Соипов ишини кўриб чиқади


Алишер Соипов 2007 йилнинг 24 октябр куни Ўш марказида отиб кетилган эди.
Алишер Соипов 2007 йилнинг 24 октябр куни Ўш марказида отиб кетилган эди.
Қирғизистон Олий суди судланувчи Абдуфарид Расуловнинг адвокати сўровига биноан ўшлик журналист Алишер Соиповнинг ўлдирилишига оид ишни кўриб чиқади.

Алишер Соипов уч йил муқаддам Ўш шаҳрида отиб кетилган эди. Унинг ҳамкасблари ва қариндошлари журналистнинг ўлими касбий фаолияти билан боғлиқ, деб ҳисоблайди.

Хусусан, журналистнинг отаси ўғли ўлимида Ўзбекистон махсус хизматлари қўли борлиги ҳақида кўп бор таъкидлаган.

Алишер Соипов Ўшда “Сиёсат” номли газетани чоп этган ва ўз чиқишларида кўп бор Ўзбекистон ҳукуматини кескин танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG