Линклар

Қирғизистондаги икки сиëсий гуруҳ МСКни судга бермоқчи


Қирғизистон МСКси раиси.

Қирғизистон МСКси раиси.

Қирғизистонда “Бутун Қирғизстан” партияси ва “Мекен шейиттери” ҳаракати Марказий Сайлов комиссиясини судга бермоқчи.

Бу сиёсий гуруҳлар комиссия сайлов чоғидаги қонунбузарликларни эътиборсиз қолдирган ва баъзи участкалардаги натижаларни бекор қилиб, сайлов тўғрисидаги қонунни бузган, деб ҳисобламоқда.

Айни пайтда халқаро жамоатчилик, хусусан, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Қирғизистон халқини парламент сайлови якунлангани муносабати билан қутлади.

Бан Ки Мун баёнотида бу сайлов кузатувчилар хулосасига биноан шаффоф ва яхши такшил қилинган, деб эътироф этилгани ҳамда ҳукумат органларининг мамлакатда тинчлик, барқарорлик, фаровонлик мақсадида тадбирни ўз вақтида ташкил этишга эришгани олқишланган.
XS
SM
MD
LG