Линклар

logo-print
Ўзбекистон президенти фармони билан “Ўзтрансгаз” компанияси бош директори лавозимига Тўлаган Жўраев тайинланди.

"Ўзтрансгаз" компаниясидан олинган маълумотга кўра, Жўраев Тўлаган Тошпўлатович муқаддам газ-кимё мажмуида бош инженер бўлиб ишлаган.

Муқаддам раҳбарлик қилган Эркин Вагапов эса, компания ходими сўзларига кўра, пенсияга чиққани муносабати билан лавозимидан бўшаган.

Аммо, норасмий манбалар Вагапов сентябр ойида ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.

Шунингдек, яна баъзи норасмий маълумотларга кўра, унинг ўрнига тайинланган Тўлаган Жўраев номзодини шахсан Бош вазир Шавкат Мирзиёев илгари сурган.
XS
SM
MD
LG