Линклар

Ўзбекистонлик ўсмир футболчилар жаҳон чемпионатида қатнашади


Ўзбекистоннинг футбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатида ўсмир футболчилар Сурия билан ўйинда 2-1 ҳисобига ғалаба қозонди ва 2011 йилда Мексикада бўладиган чемпионатда қатнашиш имконини қўлга киритди.

Бунга қадар фақат бир бор Ўзбекистон ёшлари футбол жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этган эди.

Тошкент иккинчи бор ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда ва ўзаро баҳслашаётган командалардан энг етакчи тўрт жамоа Мексикада бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.
XS
SM
MD
LG