Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:24

Душанбе Раштдаги қўшинни камайтирмоқда


Тожикистонда жанггариларга қарши махсус амалиёт учун сафарбар қилинган куч ишлатар тузилмалари ходимлари Рашт водийсидан чиқарила бошлади.

Душанбедан олинган расмий маълумотларга кўра, бу минтақада энди Тожикистон миллий армияси аскарлари ва Чегара қўшинлари қолади.

Хусусан, армия аскарлари учун иккита ҳарбий тайёргарлик марказлари бунёд этилишини маълум қилган Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фаридун Маҳмадалиев, Рашт водийсидаги вазиятни назорат қилиш учун мудофаа қўшинлари етарли кучга эга эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG