Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:49

Ходорковский устидан ҳукм 15 декабрда ўқилади


Russia -- Khodorkovsky, Mikhail, 2004
Russia -- Khodorkovsky, Mikhail, 2004
Москва суди россиялик олигарх Михаил Ходорковский устидан чиқарилган ҳукмни 15 декабрда ўқиб эшиттиришини маълум қилди.

47 ёшли Ходорковский 2003 йилда ҳибсга олинган эди. У фирибгарликда, унинг етакчилигидаги ЮКОС ширкати эса солиқдан бўйин товлаганликда айбланган.

Бу айбловлар тасдиғини топди, деб ҳисоблаган давлат қораловчиси Михаил Ходорковский ва у билан бирга судланган Платон Лебедевга 14 йиллик қамоқ жазосини сўради. Судланувчилар бу айбловларни қатъий равишда инкор қилиб келмоқда.

Маҳкамадаги якуний сўзида Ходорковский оқланишига умид қилмаслигини айтди.

“Айни пайтда, бу ерда ўтирган бошқа кишилар ҳам ЮКОС ширкати иши бўйича оқлов ҳукми чиқиши мумкинлигига ишонмайди”, деди Москва судида Михаил Ходорковский.
XS
SM
MD
LG