Линклар

Қўшма Штатларда оралиқ сайловларда берилган овозлар саналмоқда. Конгресс сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, мухолифатдаги Республикачилар партияси олдинда кетмоқда.

Республикачилар америкаликларнинг иқтисодий аҳвол ва ишсизлик даражасидан норозилиги туфайли президент Барака Обаманинг Демократлар партиясидан АҚШ Конгрессидаub кўпчиликни тортиб оладиган кўринади.

АҚШдаги CNN ва MSNBC каби агентликлар берган башоратларга кўра, Республикачилар аллақачон Вакиллар палатасидаги кўпчиликни қўлга киритиш учун етарли ўринларни ютган.

Дастлабки натижаларга кўра, Республикачилар Индиана, Жанубий Каролина, Кентаки ва Оҳайо штатларидан сайланадиган сенат ўринларини ҳам қўлга киритган.

Сайлов олдидан ўтказилган сўровлар Республикачиларнинг Вакиллар палатасидаги тўрт йилдан бери Демократлар назоратида бўлиб келган кўпчиликни тортиб олиши ва Сентада ҳам назорат ўрнатиши эҳтимоллари юқори эканини кўрсатган эди.

Америкаликлар овозига Вакиллар палатасидаги 435 ўриннинг барчаси ва Сентадаги 100 ўриндан 37таси қўйилган. Бундан ташқари, 50 шататнинг 37тасига янги губернаторлар сайланиши керак.
XS
SM
MD
LG