Линклар

Греция полицияси ҳукумат мамлакатдан хорижга хат ва почта жўнатмаларини юборишни икки кунга тўхтатишга қарор қилганини маълум қилди.

Мазкур қарор Швейцария, Россия, Чили, Болгария ва бир нечта давлат элчихоналарига бомба солинган посилкалар юборилганидан кейин эълон қилинди. Полиция, шунингдек, Германия Канцлери Ангела Меркелнинг Берлиндаги қароргоҳига юборилган бомба посилкасини тўхтатиб қолди.

Греция полицияси эълон қилган баёнотга кўра, терговчилар почта жўнатмаларини текширишлари учун хат ва посилкаларни юбориш 48 соатга тўхтатилган.

Портловчи жўнатмаларни юборганликда грек анархист экстремистлари гумон қилинмоқда. Сешанба куни Афинада бу воқеага алоқадорликда гумон қилинган икки киши ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG