Линклар

logo-print
Москва суди собиқ ЮКОС ширкати хўжайини Михаил Ходорковский устидан ҳукм 15 декабр куни ўқилишини маълум қилди.

Ходорковский ва унинг бизнес ҳамкори Платон Лебедев 1998-2003 йилларда ЮКОС ширкатидан 27 миллиард АҚШ долларига тенг нефтни ўғирлаганликда айбланмоқда.

Ходорковский ҳозирда саккиз йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Унинг қамоққа ташланиши Россия етакчиси Владимир Путинга қарши чиққани учун жазо сифатида кўрилади.

Ҳозирда унинг устидан иккинчи суд тергови ўтказилмоқда ва айбдор, деб топилса, Ходорковсикй 2017 йилгача панжара ортида қолиши мумкин.

Cуддаги якуний сўзида Ходорковский ўзининг оқланишига ишонмаслигини таъкидлади.

- Москва судининг ЮКОС иши бўйича оқловчи ҳукм чиқаришига ҳеч ким ишонмайди, деди у.

Ходорковский судга қарата “чиқарилажак ҳукмнинг ҳар бир россиялик тақдирига боғлиқ”лигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG