Линклар

logo-print
Москвада ОМОН кучлари россиялик медиа магнат ва банкир Александр Лебедевнинг қароргоҳида рейд ўтказди.

Тадбиркорнинг ёрдамчиси Арётм Артёмовнинг айтишича, Лебедев ўзининг Миллий Резервлар банки идорасига келган пайтда 30га яқин қуролланган милиция кучлари бинони қуршаб олган ва ичкарига бостириб кирган.

Артёмов, милиция ширкатнинг ҳужжатларини текширигани, лекин нима қидираётгани номаълум қолганини қўшимча қилди.

Москва милицияси матбуот хизмати рейд ўтказилганини тасдиқлади, бироқ тафсилотларни ошкор қилмади.

Лебедев Совет Иттифоқининг собиқ президенти Михаил Горбачёв билан мухолифатга қарашли Новая Газетага эгалик қилади.

У шунингдек, Британияда чиқадиган “Evening Standard” ва “The Independent” газеталари хўжайини ҳамдир. Унга қарашли ширкатларнинг Аэрофолот ва Газпромда улуши бор.
XS
SM
MD
LG