Линклар

Германия ва Польша Беларусда эркин сайловлар ўтказилишига чақирди


Германия ва Польша ташқи ишлар вазирлари Гуидо Вестервелле ва Радослав Сикорски Беларус ҳукуматини келаси ойда ўткзиладиган сайловларнинг эркин ва адолатли бўлишини таъминлашга чақирди.

Миснкда Беларус Президенти Александр Лукашанка билан учрашувдан кейин гапирган дипломатлар Европа Иттифоқи ва Беларус ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши 19 декабр кунги сайловга боғлиқ бўлишини баён қилди.

Сикорски сайлов эркин ўтадиган тақдирда, Минск келаси уч йилда уч миллиард евро миқдорида ёрдам олиши мумкинлигини таъкидлади.

Беларусни 1994 йилдан бери бошқариб келаётган Лукашенка овоз бериш жараёни демократик бўлишини ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG