Линклар

Қўшма Штатлар Эрон расмийларини зино қилганликда айбланаётган аёлни қатл қилишни тўхтатишга чақирди.

Оқ уй эълон қилган баёнотда Обама маъмурияти Сокина Муҳамадий Аштианийни қатл қилиш режаларини “қаттиқ” қоралаши таъкидланади.

Расмий Вашингтонга кўра, Эрон расмийлари Аштианий устидан суд жараёнининг “шаффоф ва тегишли тарзда ўтказилиши”ни таъминлай олмаган. Бу ҳукм, дейилади Оқ уй баёнотида, Эрон ҳукуматининг “инсон ҳуқуқлари, жумладан аёллар ҳуқуқлари”ни топташини намойиш қилади.

Аштианий дастлаб тошбўрон қилишга ҳукм қилинган ва бу халқаро миқёсда норозиликларга сабаб бўлган эди.

Маркази Германияда жойлашган тошбўронга қарши халқаро ташкилот маълумотларига кўра, ўз эрини ўлдиришда қатнашганликда айбланаётган Аштианий бугун дорга осилиши мумкин.

Бу хабарни Эрон ҳукуматини на тасдиқлади, на инкор қилди.
XS
SM
MD
LG