Линклар

logo-print
Қирғизистондаги Ата-Макен партияси етакчиси Ўмирбек Текебаев мамлакат парламентида иқтидор коалициясини тузиш бўйича музокараларга қўшилмаганини маълум қилди.

Ўтган ойдаги сайловда парламентга кирган беш партиядан охирги ўринни олган Ата-Макен етакчиси Озодликка берган интервьюсида, уни ҳеч ким музокараларга таклиф қилмаганини айтди.

- Биз энг кичик партиямиз. Бизни ҳозирча ҳеч ким жиддий қабул қилмаяпти ва биз билан ҳеч ким расмий музокараларни олиб бораётгани йўқ. Афсуски, биз кутилмаганда катта партиядан кичик партияга айланиб қолдик. Шунинг учун расмий музокараларга оид таклиф олганимизча йўқ.

10 окятбрда ўтказилган сайловдан кейин Қирғизистон Марказий Осиёдаги биринчи парламент республикасига айланди.

Якуний натижаларга кўра, 120 ўринли парламентда Ата-Макен партияси 18 ўринга эга бўлади. Мазкур партиянинг Социал демократлар ва Республика партиялари билан қўшилиб, парламентда коалиция ташкил қилиши кутилаётган эди.
XS
SM
MD
LG