Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:37

Грецияда хорижга почта жўнатмалари 48 соатга тақиқланди



Бунга Афинадаги чет эл элчихоналарига номаълум шахслар томонидан портловчи моддалар солинган пакетлар жўнатилгани сабаб бўлди.

Сешанба куни Афинадаги Швейцария ва Россия элчихоналарида кичик бомбалар портлади.

Болгария ва Чили элчихоналарига юборилган портловчи қурилмалар полиция назоратида портлатилди.

Германия Канцлери Ангела Меркелнинг Берлиндаги идорасида Грециядан почта орқали келган пакетда бомба борлиги аниқланди.

Хабарларга кўра, Италия Бош вазири Силвио Берлусконига жўнатилган пакет Италия расмийлари томонидан текширилаётган пайтда ёниб кетган.

Греция полицияси почта жўнатмаларини пухта текшириш учун хорижга почта жўнатиш 48 соатга тақиқланганини айтди.

Пакетларга жойланган бомбаларни грек анархист экстремистлари жўнатгани тахмин қилинмоқда.

Сешанба куни Афинада бу ишга алоқадорликда гумонланган икки шахс қўлга олинди.
XS
SM
MD
LG