Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:47

НАТО Бош котиби Москвада Россия раҳбарлари билан учрашди


НАТО Бош котиби Россия дипломатлари раҳбари билан.
НАТО Бош котиби Россия дипломатлари раҳбари билан.
Андерс Фог Расмуссеннинг ташрифи чоғида НАТО-Россия ҳамкорлигини кенгайтириш билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, Афғонистон ҳукуматига вертолётлар етказиб бериш каби мавзулар юзасидан сўзлашув ўтказилиши айтилмоқда.

НАТО раҳбари Кремлда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Мулоқот чоғида Расмуссен тахдидларга қарши курашда Россия-НАТО ҳамкорлиги муҳим эканини айтди.

- Биз айни хавфсизлик муаммоларига дуч келяпмиз. Бу муаммоларни ҳал этишда биз ҳамкорлик қилишимиз керак, деди НАТО Бош котиби.

3 ноябр куни Россия президент Дмитрий Медведев Андерс Фог Расмуссенни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Афғонистонда НАТО ва Россия ҳамкорлиги, шунингдек, АҚШ етакчилигида Европанининг ракета ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш лойиҳасида Россиянинг эҳтимолий иштироки масаласи муҳокама қилинди.

Расмуссеннинг Москва ташрифи НАТОга аъзо давлатлар раҳбарларининг 20 ноябр куни Португалия пойтахти Лиссабонда бўладиган саммити арафасида амалга ошмоқда.

Бу саммитда Россия президенти Дмитрий Медведев ҳам иштирок этади.
XS
SM
MD
LG