Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:51

Бағдодда 60 дан ошиқ одам портлаш қурбони бўлди


Ироқ пойтахтида амалга оширилган сўнгги портлашлар оқибатида 60дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Асосан шиалар яшайдиган ҳудудларда жойлашган кафе, ресторан ва бозорларда сешанба куни бирин-кетин амалга оширилган 10та ҳужум натижасида 200дан ортиқ одам яраланди.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Аммо портлашларнинг Ал-Қоидага алоқадор бўлган сунний жанггарилар томонидан уюштирилгани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG