Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:14

Чехия Афғонистонга қўшимча аскар жўнатади


Чехия Республикаси парламентининг қуйи палатаси Афғонистондаги чех қўшинлари сонини келаси йилда 535тадан 720тага кўпайтириш ҳақидаги таклифни узил-кесил маъқуллади.

Мазкур таклиф парламентнинг юқори палатаси, Сенат томонидан ўтган ҳафтада маъқулланган эди.

НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари таркибида бўлган Чехия ҳарбийлари Афғонистонни қайта тиклаш лойиҳалари, афғон ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказиш, махсус амалиётлар, шунингдек, вертолётда юк ташиш каби ишларни амалга оширмоқда.

Чехия парламенти мамлакат ҳарбийларининг Афғонистондаги миссияси муддатини икки йилга узайтирди.

Қабул қилинган қарорда 2012 йилда Афғонистондаги чех аскарлари сонини 640 нафарга камайтириш ҳам назарда тутилган.

Айни пайтда Словакия ҳукумати ҳам Афғонистондаги словак қўшинлари сонини кўпайтириш ҳақида қарор қабул қилди.

Аммо бу қарор парламент томонидан тасдиқланиши керак.
XS
SM
MD
LG