Линклар

Ўзбек сенаторлари россиялик ҳамкасблари билан муҳожирлар масаласини гаплашди


Сенатор Ортиқовага кўра¸ Ўзбекистон парламенти аъзолари Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳақларини таъминлашга уринмоқда.

Сенатор Ортиқовага кўра¸ Ўзбекистон парламенти аъзолари Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳақларини таъминлашга уринмоқда.

Тошкентда Ўзбекистон ва Россия сенаторлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

2 - 3 ноябр кунги музокаралар чоғида парламентлараро ҳамкорлик ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси раиси Светлана Ортиқова Озодлик мухбирига россиялик ҳамкасблар билан мулоқот чоғида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи ҳам кўрилганини айтди.

- Ҳар битта қадам парламент бўладими, ҳукумат бўладими, оддий фуқаро бўладими¸ ҳар битта қабул қилинган қонун, ҳар битта қабул қилинган норматив ҳужжат оддий инсонни, Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқини, қонуний манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган. Мана парламентлараро муносабатларни ривожлантиришда, такомиллаштиришда, самарадорлигини ошириши негизида ҳам шу мақсад ëтибди. Албатта¸ ҳар битта қадамимиз бизнинг фуқароларимизни ҳимоя қилишга қаратилган бўлади, деди сенатор Светлана Ортиқова.
XS
SM
MD
LG