Линклар

2005 йил 13 май Андижон исëнидан кейин қамоққа олинган 57 яшар Умаров Ғиëсиддиннинг қамоқхонадан ўлиги чиқди.

28 октябр куни Тошкентдаги Сангородда ўлганлиги айтилаëтган Умаров Ғиëсиддин жанозаси 29 октябрда ўқилган. Бу ҳақдаги ҳабар Озодликка чоршанба куни етиб келди.

Марҳумнинг Германияда яшайдиган яқини Омонулло гапиради.

- Душанба куни бизга хабар келишича, охирги пайтда Сангородда даволанган экан. Oхирги пайтда учрашув ҳам беришмаган экан, дориларини ҳам олишмаëтган экан. Душанба куни хабар келди¸ қудамиз оламдан ўтган экан. Уйига келиб “Оламдан ўтди. Олиб кетинглар” деб хабар беришибди. Эшитган хабаримиз шу, дейди Омонулло.

Омонуллога кўра, кейинги 3 йил мобайнида 2005 йил Андижон воқеаларида қамоққа олинган ўнлаб маҳкумларнинг ўлиги чиққан.

- Билишимча, ўнтадан ортиб кетди шекилли. 2008-2009да чиқди. 2008 йилда кўпроқ чиқди, дейди Омонулло.
XS
SM
MD
LG