Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:12

Озодлик Бекорчиси: Ислом сиëсатга аралашиши керакми?


Муҳаммадсолиҳ Обутов.
Муҳаммадсолиҳ Обутов.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Озодлик радиоси воситасида юртдошлар билан фикр алмашиш имконияти бизга берилди.


Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтиб, Радио жамоасига миннатдорлигимни билдираман. Бу амалимизни Ислом аҳли учун манфаатли қилишини яратган Аллоҳдан сўраб қоламан.

Ислом динини дунё сиёсатидаги роли тобора ошиб бораётган бир даврда яшаяпмиз. Шундай бўлса-да¸ баъзилар Ислом сиёсатга аралашмаслиги керак¸ деган фикрда.

Шу муносабат билан Мен “Ислом ва Сиёсат” мавзусида суҳбат қилишни ният қилдим. Ўйлайманки, бу мавзу Ўзбекистон мусулмонлари учун ҳам муҳим ¸албатта.

Бу масалада барча бир хил фикрда эмаслиги табиий.

Сизнингча¸ Ислом сиёсатга аралашиши керакми?!

Агар "Ҳа!" десангиз, унинг қайси шаклда бўлишини тасаввур қиласиз - Ўзбекистон доирасидами? Ёки глобал бир кўринишдами?!
Ва мавжуд реал воқеъликда қандай воситалардан истеъфода қилиш мумкин?!

Йўқ бўлса, нима учун? Яъни қандай далил асосида шундай бўлиши керак¸ деб биласиз?!

Мени бу мавзуда ўз позициям бор¸ албатта. Ва мен бу масалада бир мусулмон сифатида шаръий ва ақлий далилларга асосланаман.
Ва албатта, ўқувчилардан ҳам ўз фикрларини асослаб беришларини илтимос қилардим.

Сиз нима деб ўйлайсиз?! Марҳамат фикр билдиринг.
XS
SM
MD
LG