Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:23

БМТ Бош котиби Бағдоддаги ҳуружларни қоралади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ироқда 110дан ортиқ одам қурбон бўлган зўравонликлардан даҳшатга тушганини баён қилди.

БМТ эълон қилган баёнотда бош котиб “зўравонлик ҳаракатларидан даҳшатга тушган” ва уларни “қаттиқ” қоралаган.

Сешанба куни Бағдоднинг шиалар истиқомат қиладиган ҳудудларида амалга оширилган бир нечта портлашлар оқибатида 60дан зиёд одам ҳалок бўлган эди.

Якшанба куни эса, 50дан ортиқ одам Бағдоддаги Католик черковига қилинган ҳужум қурбони бўлган эди.
XS
SM
MD
LG