Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:29

АҚШ Маркзий банки иқтисодга 600 миллиард доллар ётқизмоқчи


АҚШ Маркзий банки келаси йилнинг июн ойи охиргача мамлакат иқтисодига қўшимча 600 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизиш режаларини эълон қилди.

АҚШ Марказий банки мамлакатнинг иқтисодий бўҳрондан чиқиши суръатларини ошириш мақсадида ҳукуматдан ойига 75 миллаирд АҚШ долларига тенг узоқ муддатли облигацияларни сотиб олиш ниятларини билдирди.

Молиявий бўҳрон ва рецессияга қарши кураш мақсадларида Марказий банк аллақачон ҳукматнинг 1,7 триллион АҚШ долларига тенг қимматбаҳо қоғозлари ва ипотекага боғлиқ облигацияларини сотиб олган.

Бироқ дунё бўйича иқтисоди энг йирик бўлган АҚШда июл-сентябр ойларида иқтисодий ўсиш кўрсаткичи икки фоизни ташкил қилди холос, бу эса молиявий бўҳрон туфайли авж олган ишсизликни камайтириш учун етарли эмас.
XS
SM
MD
LG