Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:39

Польша Афғонистондаги ҳарбийлари миссиясини ўзгартирмоқчи


Польша Президенти Бронислав Коморовски
Польша Президенти Бронислав Коморовски
Польша ўзининг Афғонистондаги миссияси 2012 йилгача фақат маҳаллий кучларни тайёргарликдан ўтказиш билан шуғулланиши ва 2014 йилдан поляк қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишини истамоқда.

Польша Президенти Бронислав Коморовскининг бу ҳақдаги баёноти 19-20 ноябр кунлари Лиссабонда ўтказиладиган НАТО саммитидан аввал эълон қилинди.

Афғонистондаги НАТО кучлари сафида 2600га яқин поляк аскари хизмат қилади.

Афғонистон ҳукумати 2014 йилгача мамлакатдаги хавфсизлик масъулиятини халқаро кучлардан қабул қилиб олиши режаланган, лекин Қўшма Штатлар ва бошқа иттифоқчи давлатлар ўз ҳарбий контингентлари сонини келаси йилдан бошлаб камайтириш режаларини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG