Линклар

Чехия ва Словакия Афғонистондаги ҳарбийлари сонини оширмоқчи


Чехия Республикаси парламентининг қуйи палатаси Афғонистондаги чех қўшинлари контингентини 535 кишидан 720 нафарга ошириш режаларини маъқуллади.

Мазкур режани Чехия Сенати ўтган ҳафта маъқуллаган эди.

НАТО етакчилигдаги халқаро коалиция сафларида хизмат қиладиган чех қўшинлари қайта қуриш лойиҳалари, ҳарбий тайёргарлик, махсус операциялар ва вертолёт транспорти соҳаларига жалб қилинган.

Айни пайтда, Словакия ҳукумати ҳам Афғонистондаги қўшинлари сонини оширишга қарор қилди, лекин мазкур қарор кучга кириши учун уни парламент маъқуллаши лозим.
XS
SM
MD
LG