Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:09

Карзай Медведевга сим қоқди


Кремл матбуот хизмати Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай россиялик ҳамкаби Дмитрий Медведевга қўнғироқ қилганини маълум қилди. Расмий хабарномада айтилишича, Карзай ва Медведев наркотикларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни “янада кенгайтириш” масаласини муҳокама қилган.

Бир ҳафта аввал АҚШ, Афғонистон ва Россия махсус химзатлари Покистон билан чегарадош минтақада қўшма операцияни амалга оширган эди.

Карзай НАТО етакчилигидаги операцияда Россиянинг қатнашиши борасида олдиндан огоҳлантирилмаганидан норози бўлган эди.

Бу амалиёт натижасида 56 миллион АҚШ долларига тенг наркотик қўлга олинди.
XS
SM
MD
LG