Линклар

Россия Афғонистонда НАТОни қўллаб-қувватлаш урнишларини оширишни ваъда қилди, лекин конкрет масъулиятларни ўз зиммасига олмади.

Москвада НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашувдан кейин гапирган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Биз Афғонистондаги ҳамкорлигимизни оширамиз, бу бизнинг умумий манфаатларимизга хизмат қилади”, дея баён қилди.

Расмуссен Россия Президенти Дмитрий Медведев билан ҳам учрашди. Медведев “Россия билан НАТО ўртасидаги муносабатлар умумиятла самаралироқ ва изчилроқ” тус олаётганини таъкидлади.

Расмуссен жорий ойга белгиланган ва Медведев иштирок этиши кутилаётган НАТО етакчилари саммити “ўзаро муносабатлардаги янги саҳифани очиш ва ўтмишнинг ишларини унутиш учун имкониятдир”, деди.

- Менимча Лиссабондаги саммит Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатларнинг янги ибтидоси бўлади, деди НАТО бош котиби.

Рассмуссен шунингдек Россия билан аксил ракета мудофаа тизимлари соҳасидаги ҳамкорликк оид таклифларни ҳам илгари сурди.
XS
SM
MD
LG