Линклар

Обама: Сайловлар америкаликларнинг иқтисодий вазиятдан норози эканини кўрсатди


Қўшма Штатларда Респбуликачилар партияси Вакиллар палатасидаги кўпчиликни қайта қўлга киритгач, президент Барак Обаманинг йирик сиёсий дастурларига қаршилик қилишларини ваъда қилмоқда. Сешанба кунги сайлов натижасида Респубкликачилар Сенатда ҳам Демократлардан бир нечта ўринни тортиб олди.

Оралиқ сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, Республикачилар Вакиллар палатасида Деморактлардан камида 60та ўринни тортиб олган.

100та ўринли Сенатда ҳам Демкратлар Республикачиларга камида олтита ўринни бой берди, лекин кўпчиликни сақлаб қолди.

Репсубликачиларнинг оралиқ сайловларда ғалаба қилганига муносабат билдирган Обама рақиб партия вакиллари билан ишлашга тайёрлигини таъкидлаб, америкаликларнинг иқтисодий ўсиш суръатларидан жуда “норози” эканини эътироф этди.

- Менинг асосий вазифам иқтисоднинг ўсиши, аҳолининг ўрта қатлами ўзини хавфсиз ҳис этиши ва янги иш жойлари яратилишини таъминлашдан иборатдир. Шу боис, эришишимиз лозим бўлган натижаларнинг йўқлиги учун шахсан ўзимни масъул, деб ҳисоблайман, деди АҚШ президенти.

Обама президентлик муддатининг иккинчи ярмида ўзи илгари сураётган ташаббусларнинг тўхтатилиши хавфига дуч келиши мумкин.

Ҳатто Демократлар Конгресснинг иккала палатасини назорат қилиб келган даврда ҳам Обама ўзи таклиф қилган қонун лойиҳаларини ўтказишда қийинчиликларга дуч келган.
XS
SM
MD
LG