Линклар

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари АҚШ Конгрессига оралиқ сайловларни эркин ва адолатли, дея олқишлади, лекин Америкадаги сайлов олди кампаниясини молиялаш тизимида муаммолар борлигини қайд этди.

Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида ЕХҲТ кузатувчилари сешанба кунги сайловлар Америка халқининг иродасини намойш қилганини қайд этди. Лекин кузатувчилар миссияси етакчиси Жоао Соарес сайловларда баъзи “ўта шиддатли ва чиркин” усуллар қўлланганини таъкидлади.

Ассошиэйтед Пресс агентлигига кўра, Соарес АҚШдаги сайлов олди кампаниясини молиялаштирш тизимида шаффофлик йўқлиги ва сиёсий реклама учун пул қайси манбалардан олингани мавҳум бўлиб қолиши “сайловларнинг шаффолиги ва холислигига путур етказиши”ни қайд этган.

Оралиқ сайловлар натижасида мухолифатдаги Республикачилар партияси президент Барак Обаманинг Демократлар партиясидан АҚШ ҳукуматининг асосий бутоқларидан бири бўлган 435 ўринлик Вакиллар палатасидаги кўпчиликни тортиб олди.
XS
SM
MD
LG