Линклар

logo-print
Россия Япония ҳукуматининг Москва раҳбари бундан кейин Курил оролларига қадам босмаслиги борасидаги огоҳлнтирувbни рад қилди.

Япония огоҳлантирувига душанба куни президент Дмитрий Медведевнинг Москва билан Токио даъвогарлик қиладиган Курил оролларига сафар қилгани сабаб бўлди.

Бу оролларни Россия ўзига қарашли Жанубий Курил минтақаси, деб ҳисобласа, Япония ўзининг шимолий ҳудудлари, деб билади.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чоршанба куни қилган чиқишида Россия президенти Россиянинг қайси минатқасига бориш ҳақида “бировлардан маслаҳат олмайди”, дея баён қилди.

Совет Иттифоқи Курил оролларини Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин босиб олган ва ўшандан бери бу минтақа устидаги мунозаралар Москва билан Токио ўртасидаги муносабатларга таъсир этиб келади, хусусан, икки томон ўртасида расман тинчлик келишувининг имзоланишига тўсқинлик қилиб келган ягона муаммо ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG