Линклар

logo-print

Тожикистонда янги йилдан кашандалар учун чеклов жорий қилинади


Шу йилнинг 3 октябр куни Тожикистон парламент депутатлари тамаки маҳсулотларидан фойдаланишни чеклаш тўғрисидаги қонун қабул қилди.

2011 йил январ ойидан бошлаб кучга кирадиган янги қонунга мувофиқ, жамоат транспортларида, таълим ва тиббиёт даргоҳлари ҳамда барча турдаги корхоналарда тамаки чекиш таъқиқланади.

Қонунга хилоф иш тутган жисмоний шахсларга 40 доллардан 120 долларгача, ҳуқуқий шахсларга эса 2 минг долларгача жарима белгиланиши айтилган.
XS
SM
MD
LG