Линклар

logo-print

Ўзбекистон раҳбари Черномырдин яқинларига таъзия билдирди


Виктор Черномырдин.

Виктор Черномырдин.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия собиқ Бош вазири Виктор Черномырдин вафот этгани муносабати билан унинг яқинларига таъзия изҳор қилди.

Буни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб Регнум ахборот агентлиги хабар қилди.

Россия собиқ президенти Борис Ельцин даврида 1992 – 1998 йилларда Россия Бош вазири бўлиб ишлаган Виктор Черномырдин 3 ноябр куни Москвадаги ўз уйида 72 ёшида вафот этди.

Виктор Черномырдиннинг вафоти муносабати билан Беларус, Қозоғистон, Озарбайжон, Украина президентлари, шунингдек, Россия вилоятлари раҳбарлари, депутатлар, таниқли сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари таъзия изҳор қилдилар.

Черномырдин жума куни Москвадаги Новодевичье қабристонига дафн қилинади.

Россия президенти Дмитрий Медведевнинг фармонига кўра, Виктор Черномырдинни дафн этиш маросимини ташкиллаштириш учун давлат комиссияси тузилди.

Дафн маросими телевидение орқали бевосита кўрсатилади.
XS
SM
MD
LG