Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:43

Озарбайжондаги Ўзбекистон элчихонасида ёнғин юз берди


Буни Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига асосланиб CA-NEWS ахборот агентлиги маълум қилди.

Хабарда ёнғиннинг Боку шаҳрининг Насимов туманида жойлашган Ўзбекистон элчихонаси ҳудудидаги 50 квадрат метр майдонда юз бергани билдирилган.

Ўт ўчирувчилар алангани ўчирган ва атрофдаги дарахтлар ва биноларни ёнғиндан сақлаб қолган.

Хабарда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби кўрсатилмаган.
XS
SM
MD
LG