Линклар

logo-print
2010 йил декабр ойида Прага шаҳрида иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Чехия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлади.

Буни Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Роберт Копецки 4 ноябр куни журналистларга маълум қилди.

Элчига кўра, 2009 йилда Ўзбекистон Чехиядан 55 миллион доллардан ортиқ қимматдаги маҳсулот импорт қилган.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси ўтган йил 62,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. 2010 йилнинг январ-ойларида бу кўрсаткич 56,7 миллион долларни ташкил этди.

Ҳозир Ўзбекистонда чех капитали иштирокида 14та корхона фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG