Линклар

Греция полицияси почта жўнатмаларини текширмоқда


Полиция ходимлари Афинадаги бошқа почта жўнатмаларини ҳам текширмоқда ва бугун Франция элчихонасига юборилган почта ичида ҳам портловчи модда борлигини аниқлади.

Чоршанба куни Грециядан хорижга почта жўнатиш 48 соатга тақиқланди.

Бунга Афинадаги чет эл элчихоналари ва хориж ҳукуматларига портловчи моддалар солинган ўнлаб хат ва жўнатмалар келгани сабаб бўлди.

Сешанба куни Афинадаги Швейцария ва Россия элчихоналарида кичик бомбалар портлади.

Германия Канцлери Ангела Меркелнинг Берлиндаги идорасида Грециядан почта орқали келган пакетда бомба борлиги аниқланди.

Италия Бош вазири Силвио Берлусконига жўнатилган пакет текширув пайтида ёниб кетди.

Бу кампания ортида грек анархист экстремистлари тургани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG