Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:51

Сербия раҳбари хорватлардан узр сўради


Сербия президенти Борис Тадич Вуковар шаҳри яқинида серблар содир этган қатлиом учун Хорватиядан узр сўради.

1991 йилда серб партизанлари Югославия армияси ёрдамида 260 нафар хорватни қатлиом қилган.

Сербия президенти Овчарада ўлганлар хорватлар хотираси учун бунёд этилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

- Мен қурбон бўлганлар хотирасини ёд этиш, узр сўраш, афсус билдириш учун, Сербия ва Хорватия тарихимизда янги саҳифа очишига имконият яратиш учун бу ерга келдим, деди Сербия президенти.

4 ноябр куни кечки пайт Борис Тадич хорватиялик ҳамкасби Иво Йосипович билан 1991 йилда Паулин Двор қишлоғида хорват кучлари томонидан ўлдирилган 19 нафар серб қабрига гуллар қўйиши режаланган.

Борис Тадичнинг Хорватияга ташрифи Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун интилаётган икки давлатнинг ўзаро ярашиш йўлидаги рамзий қадам дея бахоланмоқда.
XS
SM
MD
LG