Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:03

Тошкентда эгалари яшамаëтган уйлар мусодара қилинмоқда


Тошкентдаги ҳашаматли уйларнинг кўпларининг эгаси чиқмаëтир¸ дейди ҳуқуқшунос Тўлаганов.
Тошкентдаги ҳашаматли уйларнинг кўпларининг эгаси чиқмаëтир¸ дейди ҳуқуқшунос Тўлаганов.

Тошкент шаҳрида ҳар битта квартира¸ ҳар битта уйнинг эгаси кимлиги ва бу эганинг ўз уйида яшаб-яшамаëтганининг рўйхатини олиш жараëни бормоқда. Уй олиб¸ унинг эшигини қулфлаб бошқа жойда яшаëтганники ҳам¸ ўз уйини расмий ҳужжатларсиз бошқаларга ижарага берганнинг ҳам кўчмас мулки шаҳар ҳокимлиги ҳисобига мусодара қилиниши мумкин.


Қўшнилар айғоқчига айланмоқда...

Озодликка оддий тошкентликдан келган бу хабарни Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмийси¸ айни пайтда бу жараëнда бевосита қатнашаëтган пойтахтдаги “домком”лардан бири тасдиқлади.

“1 октябрдан бери полная паспортизация пустуюших квартир кетаяпти. Квартирант қўйганларнинг ҳаммасининг эгасини топаяпти. Ҳамма ҳужжатларини биттама-битта текшираяпти. СНБ, МВД текшириб, квартирантларни чиқариб ташлаяпти. Ўзининг жителини олиб келиб яшаттираяпти. Эшигини ëпиб, чет элга кетганнинг уйини ҳокимиятга топшириб юбораяпти. Мана ҳозир бизлар тўртта службадан ўтдик. МВД, СНБ, участка нозири, шаҳар ҳокимияти, ўзимизнинг ҳокимиятдан ўтдик”¸ деди микрофонсиз суҳбатда Тошкент марказидаги районлардан биридаги кўп қаватлик уйнинг “домкоми”.

Мазкур манбанинг Озодликка билдиришича¸ ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан тузилган махсус қўшма гуруҳлар ҳар бир хонадон¸ ҳар бир уйнинг эгаси кимлигию¸ унда ҳозир ким яшаëтганини бир неча жойдан алоҳида-алоҳида текширмоқда.

“Мен домимдаги тирикчилик учун чет элга кетиб ишлаëтганларнинг уйи бўш эканини бекитганим билан¸ уни қўшнилар ëки маҳалла қўмитаси айтиб қўймоқда. Қўшнингиз “У чет элда юрибди” деса олаяптида, ҳокимиятга топшириб юбораяпти¸ дейди аноним суҳбатдош.

Қиммат уйларни қайси пулга олгансиз?

Айни пайтда¸ тошкентлик “домком”нинг қўшимча қилишича¸ биттадан ортиқ уйга эга бўлган тошкентликлар бу кўчмас мулкни қайси маблағига олгани ҳақида изоҳ бериши¸ даромад манбаи қонунийлигини кўрсатадиган декларация тақдим қилиши лозим.

“Текшираяпти қайси пулингизга олаяпсиз. Қайси пулга олгансиз шу квартираники запас қилиб қўйгансиз? Мисол¸ мен оддий рабочийманми. Оддий рабочийман менга отам олиб бергандир, онам олиб бергандир. Мен бошқа уйда яшаяпманда, бу уйга квартирант қўйиб қўйганман тўғрими? Сўраяпти, қайси пулига олган шу уйни, текшираяпти.

Қачондан бери турмаганингизни ҳам ҳисобга олаяпти. Квартплатани тўлаган-тўламаганингиз қизиқтирмайди уларни. Квартиранинг хўжайини шу уйда йўқми, топшириб юбораяпти. У ëғини бизлар билмаймиз. Бизлар энди как служба сифатида хизмат қиламиз” деди Тошкент марказидаги районларидан биридаги кўп қаватли уйлардан бирининг "домком"и.

Уйингизни кимга ижарага бергансиз?

Тошкентда эгаси яшамаëтган уйларнинг ҳокимият ҳисобига мусодара қилинаëтгани ҳақдаги хабар ортидан Озодлик пойтахт ҳокимлиги билан ҳам боғланди. Исми келтирилишини истамаган расмий бу жараëнни тасдиқлай туриб¸ мана бундай изоҳ берди:

“Уйларига квартирант қўйишадида, квартирантлардан олган пулдан солиқ тўламайди¸ тўлаш керак. Ана ўша солиқ тўламаганларники олиб қўйилиши мумкин. Яна даромад орттираяптию. Даромадга солиқ тўлаш керак. Расмий қилиш керак. Ўша нарса давлатга келиб тушмаяпти. Лекин уйини олиб қўяëтгани бу бошқа нарса.

Мусодара қилишмаску, лекин рўйхатлар йиғилаяпти. Чунки қайси квартирада ким нима қилаяпти, нима бўлаяпти билмайсиз. Шунинг учун ҳамма жой текширилаяпти. Мақсад, биринчидан, ҳамма нарса. Масалан¸ сизнинг уйингизда ким яшаëтганини ҳеч ким билмайди. Ана ўшаларни ҳамма нарсани қонуний қилиш, ҳамма нарсани тартибга келтириш. Чунки ҳамма ҳар куни ҳар хил квартирант қўяяпти. Квартирантлар нима иш қилаяпти сиз билмайсиз. Масалан¸ ўша квартирасини бериб қўйган одамларда. Пулини олади, лекин қаердан билади квартирасидаги одам кимлигини¸ балки террористдир. Мақсад ана ўша нарсаларни йўқ қилиш”¸ деди Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмийси.

Озодлик аввал хабар қилганидек¸ октябр ойи охирларида президент маҳкамаси фармонига асосан Ўзбекистондаги давлат нотариал идораларида кўчмас мулк олди-бердисини расмийлаштиришни номаълум муддатга мутлақ тўхтатилди. Хусусий нотариусларнинг бир неча ой аввал бутунлай битирилгани инобатга олинса¸ бир неча миллион одам яшаëтган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида айни кунларда на уй сотиш ва на сотиб олишнинг имкони йўқ.

Тошкентдаги манба¸ айни фармойиш билан Тошкент шаҳрида фуқароларни вақтинчалик пропискадан ўтказиш ҳам тақиқланганини билдирди ва бундан Ўзбекистон ҳукуматининг пойтахтдаги кўчмас мулк бозорини мутлақ қамалга олгани англашилади.

Оши ҳалоллар қўрқмасин?!


Тошкентлик ҳуқуқшунос Рустам Тўлаганов¸ Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг қарори билан тузилган махсус комиссиянинг бош мақсади¸ бир нечталаб¸ балки ўнлаб ҳашаматли уй ва квартираларни сотиб олган янги бойларнинг даромад манбаини аниқлаш эканини айтади.

- Бу тўғрида комиссия тузилган. Уйларни ҳозир комиссия текшираяпти. Мақсад беш-олтита уйи бор одамларнинг уйини текшириб, давлат фойдасига мусодара қилаяпти. Хусусий мулк, лекин қанақа йўл билан топилганига ҳозир шулар қизиқаяпти.

Масалан¸ Габус уйлари қиммат туради¸ 50-70 минг доллар атрофида. Беш-олтита уй олган одамларники бўш ëтибди. Битта уйда иккита-учта оила яшаяптида, қолганлари ҳаммаси бўш турибди. Шу нарсани ҳозир улар текширишаяпти. “Нимага булар бўш? Эгаси бўлмаса, давлатга ўтказ” деяпти.

Халқимизда қанча одамлар мана беуй, жой ололмасдан беш-олтита оилалар сиқилиб ëтибди. Шунинг учун ҳозир президентимиз мана шунақа йўлга ўтди. Қарор йўқ, комиссия тузилди именно текшириш мақсадида¸ дейди тошкентлик ҳуқуқшунос Рустам Тўлаганов.

Хусусий мулк дахлсизлиги қайда қолди???


Ўзбекистон конституциясига кўра¸ хусусий мулк дахлсиз ва у давлат ҳимоясидадир. Агар уй эгаси коммунал тўловлар ва кўчмас мулк солиғини вақтида тўлаб келаëтган бўлса¸ давлат ëки ҳукумат қайси асосда хусусий мулкни унинг эгасидан тортиб олади. Бу Ўзбекистон фуқаросининг конституциявий ҳаққининг ҳукумат томонидан очиқчасига топталиши эмасми?

Тошкентлик ҳуқуқшунос фикрича¸ ҳукуматнинг фуқаролар даромад манбаини текширишга ҳаққи бор.

- Квартплатани тўлайди тўғри. Квартплатани тўлагани билан қайси пулдан тўлаяпти? Бешта уйга квартплата тўласа ҳам 1 миллион бўлади. Квадратига қараяптию. 100 квадратли, 200 квадратли уйлар бор ҳозир. Ўшалар ҳаммаси квартплатани тўлаяпти. Уни ойлигига тўламайдию. Шу томонидан қизиқаяпти.

Шунинг учун ҳозир нотариалний оформлениелар ҳам тўхтаган. Мен бу тўғри қилинаяпти¸ деб ҳисоблайман. Чунки 10 йилдан бери уйини кенгайтира олмасдан юрган одамлар жуда ҳам кўп. Ана ўшалар уй олмоқчи бўлса ҳам уларга имконият йўқ. Чунки маблағи йўқ. Ҳозир мусодара қилинса, у уйлар тарқатилади, тақсимланади. Бу томондан жуда ҳам тўғри деб ҳисоблайман.

Ҳозир кўп уйларнинг эгаси топилмади. Шунинг учун текшириш ўтказилаяпти. Декларация кўрсатиш керак, бошқасини қилиш керак. Имконияти бори, марди келиб кўрсатаяпти. Келиб кўрсата олмаганлари жавоб беришдан қўрқиб, қочиб кетаяпти. Келганларига ҳаммаси жой-жойида қолаяпти. Лекин олиб келиб кўрсата олмаганларни мусодара қилаяпти¸ дейди Тошкентда бораëтган уйларни паспортизация қилиш жараëнидан бевосита хабардор ҳуқуқшунос Рустам Тўлаганов.

Муҳожирнинг ҳалол уйи ҳам "ҳаром"га чиқадими???


Норасмий маълумотларга кўра¸ ҳозирда Ўзбекистондан хорижга чиқиб¸ меҳнат муҳожиратида юрганлар сони 5 миллиондан 8 миллионгача боради. Уларнинг аксари¸ хорижда пешона тери эвазига топган пулларинини йиғиб¸ пойтахт Тошкентдан уй олиб қўйган. Бугун расмий эгаларининг аксарияти хорижда юрган уйларга нима бўлади?

- Ярим миллиондан кўпроқ фуқароларимиз ҳозир чет элларда ишлаб юришибди. Ўшаларнинг ҳаммaси уйини ташлаб кетмаган. Кўпининг қариндоши бор, ота-онаси бор, хотини, бола-чақаси бор. Ўшалар бориб ўшанинг олдини олиши керак. Ҳозирча олди-сотдилар тўхтатилган. Шунинг учун ҳозир ҳеч ким оформлят қилмайди. Кимда қанча кўчмас мулк борлиги аниқланади. Ҳозирча вақтинча тўхтатилган. Шу нарса аниқлангандан кейин яна очилади. Яна оформлят қилаверади. Ҳеч қўрқинчли жойи йўқ.

Ҳаммаси тўғри чиқса, ҳеч ким мусодара қила олмайди. Тўғри одам тўғрилигига исботлаб бераверади. Кўп жойда бюджетнинг пули йўқ бўлиб кетаяпти. Уни текшириш, аниқлаш қийин. Ҳужжатда ҳаммаси тўғри. Олинган нарсани мусодара қилиб, “қаердан олгансан?” деб аниқласа, уже бошқача бўлиб чиқаяпти. У мажбур бўлади кўрсатишга¸ дейди бу саволга жавобан тошкентлик ҳуқуқшунос Рустам Тўлаганов.
XS
SM
MD
LG