Линклар

“Forbes” журнали дунёдаги энг қудратли одамлар рўйхатини эълон қилди


Хитой президенти Ху Цзинтао мазкур рўйхатда Дунёдаги рўйхатда энг қудратли шахс сифатида эътироф этилган.

Иккинчи ўринни АҚШ президенти Барак Обама, учинчи ўринни Саудия Арабистони подшоси Абдулла ибн Абдул Азиз ал Сауд, тўртинчи ўринни Россия Бош вазири Владимир Путин, бешинчи ўринни Рим католик черкови раҳбари Бенедикт XVI, олтинчи ўринни Германия Канцлери Ангела Меркел эгаллаган.

Россия президенти Дмитрий Медведев 68 кишидан иборат рўйхатнинг 12-ўрнига қўйилган. БМТ Бош котиби Бан Ки Мун рўйхатдаги 41 ўринни эгаллаган.

Дунёдаги биринчи рақамли террорчи деб аталган Ал-Қоида тармоғи раҳбари Уссама Бин Ладин Дунёдаги энг қудратли одамлар рўйхатида 57-ўринга қўйилган.

Рўйхатдаги 68-ўринни эса АҚШ Мудофаа вазирлигининг Ироқ ва Афғонистондаги урушга оид юз минглаб махфий маълумотларини оммага ошкор қилган WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж эгаллаган.
XS
SM
MD
LG