Линклар

logo-print

Британия ва АҚШ Франция вазирининг иддаоларини тасдиқламади


Британия ва АҚШ расмийлари Франция ички ишлар вазирининг Ямандан юборилган бомба жўнатмаси портлашига 17 дақиқа қолганида зарарсизлантирилганига оид иддаоларини тасдиқлай оламсликларини айтмоқда.

Франция Ички ишлар вазири Брис Ортефо пайшанба куни Франция телеканалларидан бирига берган интервьюсида ўтган ҳафта АҚШнинг Чикаго шаҳридаги синагогага юборилган, лекин Британия ва Дубайда ушлаб қолинган иккита бомба посилкаси ҳақида гапирди.

У Британияда ушлаб қолинган жўнатмани назарда тутиб, ундаги портловчи мосламанинг соат механизми ҳаракатга келишига 17 дақиқа қолганида зарарсизлантирилганни таъкидлади.

Британия расмийлари портловчи мослама ҳамон текшрилаётгани ва унинг соат механизми қачон ҳаракатга келиши лозим бўлганига оид аниқ маълумотлар йўқлигини айтмоқда.

Вашингтонда чиқиш қилган Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббс Франция вазирининг иддаоларини на тасдиқлай, на инкор эта олишини таъкидлаб, тергов давом этаётганини баён қилди.

АҚШ тергвочилари бомба жўнатмалари ортида Ал-Қоида турганини тахмин қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG