Линклар

Европа Иттифоқи Украинада ўтказилган маҳаллий ҳукумат органларига сайловларини танқид қилди.

ЕИнинг Киевдаги миссияси эълон қилган баёнотда, иттифоқнинг ташқи ишлар бўйича комиссари Кэтрин Эштон якшанба кунги сайловларда кузатувчилар қайд этган қонунбузарликлардан “хавотирда” экани айтилади.

Расмий натижалар эълон қилинганича йўқ, лекин сайлов участкалари олдида ўтказилган сўровларга кўра, президент Виктор Януковичнинг иқтидордаги Минтақалар партияси ғалаба қилиши мумкинлигни кўрсатмоқда.

Чоршанба куни Қўшма Штатлар ҳам сайловлар демократик тамойилларга мос келмаганини баён қилган эди.
XS
SM
MD
LG