Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:20

Обама Сенатни СТАРТ келишувини ратификация қилишга чақирди


АҚШ Президенти Барак Обама Сенатни Россия билан имзолнган Стратегик қуролларни камайтириш келишувини жорий сессия тугагунига қадар ратификация қилишга чақирди.

Обаманинг Демократлар партияси сешанба кунги оралиқ сайловларда Сенатдаги баъзи ўринларни мухолифатдаги Республикачиларга бой берди.

Сайловдан кейин Сенат сессияси тугашига қолган қисқа муддат “чўлоқ ўрдак” сессияси, дея аталади, чунки ундан кейин ўринларини ютқазган сенаторлар Конгрессни тарк этади.

Обама мазкур келишувни “Америка миллий хавфсизлиги учун муҳим масала”, дея атади.

Россия Давлат думаси ҳам Обама билан президенти Дмитрий Медведев апрел ойида имзолаган келишувни ратификация қилганича йўқ.
XS
SM
MD
LG