Линклар

Эрон зино қилганлик ва эрини ўлдиришда иштирок этганликда айбланаётган аёлнинг қатл этилиши муқаррар эканига оид хабарларни инкор қилди.

Сокина Муҳаммадий Аштианий тошбўрон қилишга ҳукм қилинган, лекин халқаро миқёсда авж олган норозиликлар туфайли қатлни ижро этиш вақтинча тўхтатилган эди.

Маркази Германияда жойлашган Тошбўронга қарши қўмита жорий ҳафта бошида Аштианий яқин кунларда осилиши мумкинлига ҳақида хабар тарқатган эди.

Эроннинг Лондондаги элчихонаси пайшанба куни тарқатган баёнотда қатл ижро этилиши муқаррарлигига оид хабарларни инкор қилиб, Аштианийнинг ишига оид баъзи ҳуқуқий масалалар сақланиб қолганини таъкидлади.

Рейтерс агентлигига кўра, расмий баёнотда шунингдек, Аштианийнинг қатл этилишига оид хабар “Исломий Республикага қарши салбий муҳитни яратишга қаратилган ташвиқот кампанияси”, дея қоралаган.

Қўшма Штатлар, Британия, Франция ва Скандинавия давлатлари Аштианий устидан ўтказилган маҳкамадаги камчиликларни қайд этиб, Эрон ҳукуматини уни қатл қилмасликка чиқаирган.
XS
SM
MD
LG