Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:46

Франция ва Хитой 20 миллиардлик шартномаларни имзолади


Хитой Президенти Ху Цзин Таонинг Францияга давлат ташрифининг биринчи кунида икки давлатга қарашли ширкатлар 20 миллиард АҚШ долларига тенг қатор шартномаларни имзолади.

Шартномалар Ху Цзин Таонинг Францияга уч кунлик таширифи муносабати билан Елисей Қасрида уюштирилган маросим пайтида имозоланди.

Хусусан, 102та Airbus учқичларини сотиш ва Арева ширкатининг Хитойда ядровий ёнилғини ишлаб чиқариш заводини қуриш ҳамда 10 йил давомида уранни етказиб беришга оид шартномаларга қўл қўйилди.

Пайшанба куни Франция Президенти Николя Саркози Ху Цзин Таони Орли аэропортида кутиб олди.

Қабул қилинган қўшма баёнотда Ху билан Саркози икки томон ривожланган ва ривожланаётган давлатларни ўз ичига олувчи Катта Йигирмалик гуруҳи “халқаро молиявий тизимни самаралироқ ва хавфсизроқ принципларга кўра, қайта йўлга қўйиш лозим”лигини урғуладилар.
XS
SM
MD
LG