Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:35

КХШТ Афғонистон шимолидаги вазиятдан ташвишда


Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзолари НАТО етакичлигидаги халқаро коалиция кучларини Афғонистоннинг жанубий мантақаларидан жанггариларни сиқиб чиқаришга қаратилган “самарасиз тактикани” тўхтатишга чақирди.

БМТ Бош Ассамблеясида КХШТ ноимдан гапирган Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин ташкилот аъзолари, хусусан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қўшни Афғонистоннинг шимолий минтақаларидаги вазиятнинг беқарорлашаётганидан ташвишга тушганини баён қилди.

Аксил-террор кураши биринчи навбатда экстремистларни йўқ қилишга қаратилиши шарт, дея қўшимча қилди Чуркин.

КХШТга Арманистон ва Беларус ҳам киради.
XS
SM
MD
LG