Линклар

Афғонистон шимолида темирйўл ишга тушади


Ўзбекистон чегарасидан Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳригача қурилган 75 километрлик темирйўл линияси яқин фурсатда фойдаланишга топширилади.

Буни Афғонистоннинг Жамоат ишлари бўйича вазири Абдул Қуддус Ҳамидий мамлакат транспорт тизимини ривожлантириш борасида инвесторлар билан учрашув пайтида айтди.

Ҳайратон-Мозори Шариф ўртасидаги 129 миллион долларлик мазкур темирйўл лойиҳаси ўзбекистонлик мутахассислар ёрдамида амалга оширилди.

Ҳамидийга асосланиб 12.уз ахборот порталининг хабар қилишича, Афғонистон шимолида Ҳирот ва Қундуз вилоятларини боғлайдиган темир йўл қурилишини бошлаш учун тайёргарлик ишлари тугаган.
XS
SM
MD
LG