Линклар

logo-print
Покистоннинг шимол-ғарбий қисмидаги суннийлар масжидида жума намози ўқилаётган пайтда портлаш содир этилгани оқибатида камида 50 киши нобуд бўлди, 80дан ортиқ одам яраланди.

Дарра Адам Ҳел минтақаси ҳокимлиги расмийси Шохид Улла ҳужум худкуш шахс томонидан амалга оширилганини айтди.

Портлаш одамларни толибларга қарши туришга даъват қилиб келган қабила оқсоқоли Малик Вали Хонни ўлдириш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳужум оқибатида Вали Хон ўлгани ёки омон қолгани ҳақида маълумот тарқатилмади.

Сўнгги ойларда Покистондаги масжидлар ва сўфийларнинг муқаддас зиёратгоҳларига қарши қатор ҳужумлар амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG